Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Андрей Воронин: «Боруссия» Смоловни чақирарди, агарда…»

Баҳо:
+ | -

Украиналик ҳужумчи Андрей Ярмоленко фаолиятини «Боруссия» Д клубида давом эттирадиган бўлди.

«СЭ» нашри мухбирлари бу трансферга алоҳида урғу бериб, мавзу юзасидан «Динамо» (Москва) ва «Байер» клублари собиқ ҳужумчиси Андрей Воронин билан суҳбатлашишди.

Бунга сабаб шуки, «Боруссия» аслида россиялик Фёдор Смолов номзодини ҳам кўриб чиққанди, бироқ якунда Ворониннинг ҳамюрти билан шартнома тузишни маъқул кўрди.

- Ярмоленкони янги жамоа сафига қўшилгани билан табриклашга улгурдингизми?

- Ҳозирча йўқ. Билишимча, у бугун (шанба кунги суҳбат) терма жамоа ихтиёрига келади. Телефон рақамимни билса керак, билмаса, Коноплянкадан олиши мумкин. Агар қўнғироқ қилса, билганларимни айтаман, тегишли маслаҳатлар бераман, албатта.

- Умуман, Ярмоленконинг айнан «Боруссия»да ўйнаши хусусидаги хабардан ҳайратга тушмадингизми?

- Очиғи, сўнгги вақтларда трансферларга етарли эътибор қаратолмадим. Тўғри, Неймарнинг «ПСЖ»га, Дембеленинг эса «Барселона»га ўтганини газеталарда ўқидим. Ярмолага келсак, уни анчадан буён Европа клубларига «юбораётгандилар». Бироқ негадир Киевдан кетиши осон бўлмади. Тахминан бир йил аввал ҳаттоки, ўзидан ҳам сўрагандим: «Умуман қаергадир ўтиш ниятинг борми?»  Шунда аниқ жавоб беролмади. Менимча, «Динамо» билан боғлиқ қандайдир муаммо халақит берган. Катта эҳтимолки, киевликлар Ярмолани қўйиб юборишни истамаганлар ёки трансфер учун катта маблағ сўрашган. Мисол учун, Андрейнинг Дортмундга йўл олиши хусусидаги гап-сўзлар 1,5 йил аввал урчиганди. Айтганча, яқинда германиялик журналистлар қўнғироқ қилиб, Ярмоланинг «Боруссия»га ўтиши хусусида қандай фикрда эканлигим билан қизиқишди. Аммо қандайдир изоҳ беришни истамадим.

- Нима учун?

- Ҳаммасини агентларнинг навбатдаги найранги, деб ўйладим. Бироқ шарҳловчи махфий сир сифатида айтди: «Ярмоленко трансфери эртага расман эълон қилинади». Умуман, Ярмола учун хурсандман, бу ўтишдан аввало, Украина терма жамоаси манфаатдор. Мана, Коноплянка бундеслига аъзоси - «Шальке»да тўп сурмоқда. Терма жамоамиз етакчиларини кучли чемпионатда ўйнашлари яхши, албатта.

- Сизнингча, Ярмоленко қайси хусусиятлари билан немис гранди эътиборини тортди?

- Андрей 3 нафар ҳужумчи билан ўйнайдиган «Боруссия» учун жуда мос келади. У ҳужум чизиғининг ўнг қанотида ўзини қушдек ҳис этади. «Дортмунд» Дембелени сотгач, шундай ижрочига эҳтиёж сезаётганди. Билишимча, жамоа ёш ҳужумчи эмас, тажрибали ўйинчи қидирган. Андрей эса терма жамоа ўйинлари ва еврокубок баҳсларида яхшигина тобланган. Энди ўз маҳоратини Германияда кўрсатса, бас. Ҳа, чемпионат анча жиддий ва у ерда талаб даражасида тўп суриш осон эмас. Лекин Коноплянка бунинг имкони борлигини исботламоқда (украиналик ҳужумчи «Шальке»да 3та гол урди).

- Россиялик айрим мутахассисларни битта савол қийнамоқда: «Боруссия» нима учун қишда жиддий миш-мишларга сабабчи бўлган Смоловдан воз кечиб, Ярмоленкони танлади?

- Агар Фёдорнинг ўзи хоҳлаганида, аллақачон Дортмундга кетарди.

- Йўғ-е?

- «Боруссия» Клопп раҳбарлигида ўйнаган пайт Фёдорга айнан шу жамоа  сафини тўлдиришни таклиф қилгандим.

- Бу ҳазилми?

- Нега энди ҳазил? Чиндан ҳам, «Боруссия»га ўтишида ёрдам беришим мумкинлигини айтгандим. Тўғри, Федяда агентлари бор. Аммо Клопп билан яхши муносабатдаман ва бемалол воситачилик қилишим мумкин эди. Ўшанда Смоловни қатъий огоҳлантирганим ҳам эсимда: «Сен учун кетадиган вақт келди, кейин кеч бўлади».

- Бироқ у маслаҳатингизга қулоқ солмади...

- Аслида Ярмоленко ва Смолов - турли сифатларга эга ўйинчилар. Андрей кўпроқ қанотда ҳаракатланади, Фёдор эса марказий ҳужумчи. Демак, агар «Дортмунд» Обамеянгни сотганида, балки Ярмола эмас, Смоловни таклиф қиларди. Бироқ Дембеле кетгач, жамоада қанот ҳужумчисига эҳтиёж туғилди.

- Ярмоленко трансфери Смолов учун огоҳлик белгисими? Балки у афсусдан бармоқларини тишлаётгандир...

- Ким билади? Ҳар бир футболчи ўз тақдирини мустақил равишда белгилайди. Айримлар Европага бориб, кўпчилик қатори ўйнашдан кўра, ўз юртларида етакчи сифатида юришни афзал кўрадилар. Бунда айнан Смолов эмас, кўплаб футболчиларни назарда тутяпман. Собиқ МДҲ вакилларининг хорижда муваффақиятга эришолмасликларига асосий сабаблардан бири шу. Шунингдек, Европада маошнинг сезиларли даражада камлиги ҳам уларнинг қарорларига таъсир қилади.

- Айрим маълумотларга қараганда, Смолов фаолиятини «Зенит»да давом эттириши мумкин.

- Шахсан мен унга Питерга йўл олишни маслаҳат бермасдим.

- Сабаб...?

- «Краснодар»ни «Зенит» билан алмаштиришдан нима маъно бор? Хўп, ЕЛ гуруҳ босқичида ўйнайди, дейлик. Яна нима? «Краснодар» ҳам иззатталаб жамоа, рисоладагидек президент, аъло даражадаги инфратузилмага эга. Бу клубда ҳамма Смолов учун ўйнайди. «Зенит»да эса Кокорин етакчи, мураббий айнан унга ишонади.

- Майли, «Краснодар»да қолиш нима беради?

- Агар Смолов Европадан таклифлар олса ва янги даражага чиқишни истаса, вариантларни кўриб чиқиши керак. Ўз мисолимда айтсам, фаолиятимни асосан хориж клубларида ўтказдим ва бундан сира афсусланмайман.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:39, 15.09.2017.
Ўқилди: 3746 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.