Футбол афсонаси Диего Марадона ҳақида қизиқарли фактлар.
Ўзининг илк тўпини Марадона 7 ёшилигида амакиваччасидан совға сифатида олган. Карьерасини «Архентинос Хуниорс»да бошлаган Диего 1982 йилда «Барселона» жамоаси таркибига қўшилади. Унинг трансфер маблағи ўша пайт учун рекорд деб қайд этилган — 8 млн. доллар. Марадона «Севилья», «Наполи», «Бока Хуниорс», «Ньюэллс Олд Бойз» клубларида ҳам тўп сурган.
МАРАДОНА БУЭНОС-АЙРЕСНИНГ ФАХРИЙ ФУҚАРОСИ ҲИСОБЛАНАДИ. “НАПОЛИ” КЛУБИ ЎЗ ТАРИХИДА БИРИНЧИ МАРТА МАМЛАКАТ ЧЕМПИОНИ БЎЛГАНИДА МАРАДОНАНИНГ 10 РАҚАМЛИ ФУТБОЛКАСИ НЕАПОЛДАГИ БАРЧА ҲАЙКАЛЛАРГА КИЙДИРИЛГАН. 1987 ЙИЛ ИТАЛИЯДА АСОСИЙ ТАОМ БЎЛМИШ ПИЦЦА “МАРАДОНА” НОМИ БИЛАН АТАЛГАН. 1995 ЙИЛДА МАРАДОНА ФАХРИЙ “ОЛТИН ТЎП”ГА САЗОВОР БЎЛДИ. 53,6% ФИФА СЎРОВНОМАСИ ИШТИРОКЧИЛАРИ МАРАДОНАНИ ХХ АСРНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИСИ ДЕБ ТАН ОЛИШДИ. ЛЕКИН ФЕДЕРАЦИЯ ЭКСПЕРТЛАРИ БУ УНВОННИ ПЕЛЕГА БЕРИШДИ ВА БУ ҚАРОРДАН МАРАДОНА ҚАТТИҚ РАНЖИДИ. ЖАНЖАЛ КЕЛИБ ЧИҚИШИДАН ЧЎЧИГАН МУТАХАССИСЛАР ЎЗ ХАТОЛАРИНИ “ЎТГАН АСРНИНГ ИККИТА ЭНГ ЗЎР ЎЙИНЧИСИ БЎЛГАН” ДЕБ ТУЗАТИШГАН.