Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

«Навбаҳор» - «Металлург» учрашувига оид фактлар

Баҳо:
+ | -

Бугун олий лигада 21-тур учрашувлари давом эттирилади. "Навбаҳор" бу турда Бекободнинг "Металлург" клубини қабул қилади. "Металлург"га қарши ўйин соат 18.00да Намангандаги "Марказий" ўйингоҳда бошланади.

21-тур кеча "Бунёдкор" - "Нефтчи" (2:0) учрашуви орқали старт олганди.

Наманганда ўтадиган учрашувга "Навбаҳор" ва "Металлург" жамоалари муносиб тарзда ҳозирлик кўришди. Жамоамиз ўйиндан олдинги расмий машғулотни кеча куннинг биринчи ярмида ўтказган бўлса "Металлург" футболчилари кечки пайт "Марказий" ўйингоҳда ташкил этилган машғулотда қатнашишди.

Бугунги учрашув олдидан жамоамиз таркибида йўқотиш йўқ. Бекободликлар футболчиси Дониёр Одилов сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги сабабли 21-турни ўтказиб юборади.

Рақиблар Ўзбекистон чемпионатларининг олий лигасида ўзаро 39 марта куч синашишган. 18 учрашувда футболчиларимиз ғалабани тантана қилишган. “Металлург”нинг ғалабалари сони эса 11 тани ташкил этмоқда. Ўнта учрашувда эса кучлар тенг келган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 58-48, “Навбаҳор” фойдасига.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршиликларидаги энг йирик ҳисоб 2003 йили қайд этилган. Ўшанда жамоамиз “Металлург”дан 7:0 ҳисобида устун келган. Яна учта учрашувда “Навбаҳор” 3:0 натижа билан зафар қучган. “Металлург” ҳам икки бор футболчиларимизни йирик ҳисобда мағлуб этган. 2000 йили Бекободда иккинчи таркиб билан майдонга тушган жамоамиз рақибга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. 2016 мавсум якунида Бекободдаги “Металлург” ўйингоҳидаги учрашувда эса мезбонлар 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Жорий йилги чемпионат биринчи даврасида Бекободда ўтган ўйинда ҳисоб очилмаганди.

Наманганда ўтган 19 та учрашувда “Навбаҳор” 15 та ғалабани қўлга киритган. Учта ўйинда кучлар тенг келган бўлса “Металлург” бир марта Намангандан уч очко билан қайтган. Бекободликлар ягона ғалабани 2016 йилги мавсумда нишонлашган. Ўйинларда футболчиларимиз рақиб дарвозасига 41 та тўп киритишган бўлса “Металлург” Наманганда 10 та гол урган.

Бугунги учрашувни бошқариб борадиган Азиз Асимов жорий йилги чемпионатда иккинчи бор "Навбаҳор" иштирокидаги учрашувда ишлайди.

Асимов бунга қадар биринчи даврадан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашувини бошқарганди. Жиззахдаги ўйинда "Навбаҳор" 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Жиззахдаги учрашувда ҳар икки жамоадан икки нафардан футболчини огоҳлантирган Асимовнинг хатти-ҳаракатлари назоратчи томонидан 8,6 балга баҳоланганди.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 15:59, 16.09.2017.
Ўқилди: 2950 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.