Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Андрей Микляев: “Насаф” ғалабага ҳақлироқ ўйин кўрсатди”

Баҳо:
+ | -

“Насаф” – “Локомотив” учрашуви якунлангач ўйин якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Локомотив” жамоаси устози Андрей Микляев иштирок этди ва қуйидаги фикларини билдириб ўтди.

-Сўзимни бошида “Насаф” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Шунингдек Бердиевни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози унвони билан тақдирлангани билан ҳам муборакбод этаман.

Албатта бу юксак унвон, бу биз учун ҳам ёқимли. Бу Президентимиз Ш.М.Мирзиеёвнинг биз мураббийларга бўлган катта эътиборлари деб, биламан.  

Энди бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсам, бугунги ўйин мухлисларга жуда ёқди деб, ўйлайман. Ҳар иккала жамоа чиройли ва шиддатли ўйин намойиш этишди. Улар ҳаммамизни ҳаяжонда ушлаб туришди, Тўғриси, 90 дақиқа қандай ўтиб кетганлигини ўзим ҳам сезмай қолдим.

Албатта бундай муҳитда, бундай стадионда ва майдонда ўйнаш ҳар қандай жамоа учун ёқимли. Аммо афсуски биз бугун дастлабки 10 дақиқада ўйинни бериб қўйдик, бунда майдон эгаларининг кўрсатган катта босимига қарши тура олмадик.

Хатомиз туфайли ҳисобда орқада қолдик. Шундан сўнг ўйин барқарорлашди. Ҳаттоки ҳисобни тенглаштиришда имконлар ҳам бўлди. Аммо бугун бизга омад етишмади. Ўйин охирида биз таваккал қилишга мажбур бўлдик.

Ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумга ўтиб кетдик. Бунда ҳимояда хатога йўл қўйдик, оқибатда дарвозамиздан иккинчи голни ўтказиб юбордик.

Ўйинда “Насаф” футболчилари бизга нисбатан ғалабага ҳақлироқ ўйин кўрсатишди.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 10:21, 17.09.2017.
Ўқилди: 4457 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2156]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2142]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2051]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1813]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1770]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1700]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1595]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1590]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1558]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1516]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик