“Арсенал”клуби ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи “Челси”га (0:0) қарши ўйин ҳақидаги ўз фикрларини билдирди.
"Бугун биз топ жамоа билан ўйнашимиз керак эди. Сўнгги йилларда "Арсенал" "Стемфорд Бриж" қийинчиликлари билан яхши курашмоқда. Биз кучли рақиблар билан қандай ўйнашни биламиз.
Жамоамиз гол уриш учун вазиятларни ярата олди. Бугун ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.
"Ливерпуль"га қарши ўйиндан мана шундай бўлиши керак эди. Биз рақиб ярим майдонида юқори темпда ўйнадик. Ғалабани кўзлаб келгандик, бироқ дурангга эришдик.
"Арсенал" айни дамда яхши ҳолатда. Янада кучлироқ бўлишимиз керак", дейди - ярим ҳимоячи Sky Sports нашрига берган интервьюсида.