«Монако» ҳужумчиси Радамель Фалькао мавсум стартида тўпурарлик маҳоратини ажойиб тарзда намоён қилмоқда.
31 ёшли футболчи Франция чемпионатининг 6 турида 9та гол уришга муваффақ бўлган. Қизиғи шундаки, "йўлбарс" бу голларни уриш учун дарвоза томон 10та зарба йўллаган.
Фалькао ўзининг сўнгги ўйинида дубль соҳиби бўлган.