Италия чемпионатининг 5-турига старт берилди. Жорий мавсумда пешқадамлар сафида бораётган «Интер» сафарда «Болонья»га қарши баҳс олиб бориб, илк марта очко йўқотди.
Биринчи бўлимда Верди мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, баҳс тугашига 13 дақиқа қолганида Икарди пенальтидан мувозанатни тиклади.
Ушбу дуранг туфайли "Интер" ўз очколарини 13тага етказиб, вақтинчалик бўлсада чемпионат карвонбошисига айланди.
Италия А серияси, 5-тур
Болонья – Интер 1:1 (1:0, 0:1)
19 сентябрь, 23.45, «Ренато Далль'Ара»
Голлар: 1:0 – 32 Верди, 1:1 – 77, пенальти Икарди.
Болонья – Миранте, Гонсалес, Масина, Мбайе, Хеландер, Донса, Пульгар, Верди, Поли (Таидер, 72), Ди Франческо (Паласио, 74), Петкович (Оквонкво, 88).
Интер – Ханданович, Шкриньяр, Нагатомо, Д`Амброзио, Миранда, Весино, Валеро (Гальярдини, 86), Жоау Мариу (Эдер, 50), Кандрева (Брозович, 81), Перишич, Икарди.
Огоҳлатиришлар: Поли (20), Д`Амброзио (29), Донса (44), Петкович (77), Миранте (77), Эдер (85), Нагатомо (90).