Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Видео: Кутиб олинг! Лионель Мессининг янги рекорди!

Баҳо:
+ | -

Бугун, 20 сентябрь куни Испания чемпионатининг 5-туридан ўрин олган “Барселона”–“Эйбар” учрашувида мисли кўрилмаган натижалар рўй берди.
 
Яъни ўйин майдон эгаларининг 6:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланган бўлса, аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси покерга эришиб, ўзининг “Барселона” футболчиси сифатида “Камп Ноу” стадионидаги 300-голини (барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда) урди.
 
Лео, бундан ташқари, фаолиятидаги 39-хет-трикини ҳам айнан “Эйбар”га қарши учрашувда нишонлади.
 
Шу билан бирга тажрибали ҳужумчи меҳмонлар дарвозасига тўртта гол (покер) уришнинг уддасидан чиқди.
 
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи сўнгги марта 2013 йил шундай кўрсаткични қайд этганди.
 
Асосийси, Месси афсонавий англиялик футболчи Жимми Гравес (Тоттенхэм) нинг рекордини такрорлади. Гравес фаолиятининг гуллаган вақтида 357 та гол уриш эришганди.
 
Агарда аргентиналик футболчи яна 9 та гол урса, Герд Мюллер (Бавария) нинг (365 гол) натижасидан ўтиб кетади ва футбол тарихидаги мутлоқ рекордчига айланиб олади.
 
Месси, шунингдек, “Барселона”нинг Испания чемпионатида мавсум бошидан киритган 16 та голининг 8 тасини ўз номига ёзиб қўйган.
 
Жамоага янги келиб қўшилган бразилиялик Паулиньо кетма-кет икки учрашувда майдонга тушиб, иккита гол уришнинг уддасидан чиқди. Каталонияликларнинг яна бир голига Денис Суарес муаллифлик қилди.
 
Шу тариқа, “Барселона” мавсумдаги 5 та учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, 15 очко билан Испания Ла-Лигасида мусобақанинг ягона пешқадамига айланиб олди.
 
Мухлислар эътиборига Лионель Мессини билан боғлиқ айрим маълумотларни эслатиб ўтишни лозим топдик.
 
Масалан, “Our–Mine” хакерлик гуруҳи бир дақиқа ичида “Барселона” жамоасининг етакчи футболчиси Лионель Мессини “Реал” футболчисига “айлантириб” қўйишган эди.
 
Бундан ташқари, Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ЕЧЛ 1-турида “Ювентус” билан ўйинда (3:0) икки голга муаллифлик қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шунингдек, мухлислар Лионель Мессини ўз ватанини севмаслигини айтишгани ҳақида мақола эълон қилинганди.
 
 
Барселона, “Камп Ноу” стадиони.
 
Барселона”–“Эйбар” — 6:1 (2:0)
 
Голлар: Месси 20 (пен), Паулиньо 38, Суарес 53, Месси 59, Месси 62, Месси 87 — Энрих 57
 
“Барселона”: Тер Штеген, Пике, Маскерано, Динь, Семеду, Бускетс (Ракитич 65), Иньеста (Роберто 63), Паулиньо, Месси, Деулофеу (Видаль 75), Суарес.
 
“Эйбар”: Дмитрович, Гальвез, Оливейра, Хунка, Арбилья, Эскаланте, Дани (Ривера 77), Хордан, Энрих (Шарлес 72), Инуи, Капа (Пенья 65).
 
Огоҳлантиришлар: Капа 10, Гальвез 80.

Акмалхон Эшонхонов

Манба: www.qalampir.uz
Киритилди: 23:48, 20.09.2017.
Ўқилди: 14333 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.