Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Терма жамоамизни мевали дарахтга ўхшатаман, аммо...

Баҳо:
+ | -

Терма жамомизни мен бир мевали дарахтга ўхшатаман.

Унинг меваси — ғалабалар...

Шохлари — футболчиларимиз...

Халқ эса — мухлис...

Шохлардаги куртакдан мева униб чиқади, халқ эса ўша мевадан — ғалабалардан баҳра олади.

Баҳор чоғи қийшиқ ўсган ёки ҳосил бермаган шохлар кесиб ташланади. Ўрнидан янги ёш, серҳосил шохлар ўсиб чиқиши учун — бу авлодлар алмашинуви.

Дарахт танаси — бош мураббий...

Зотан, шохлар танадан ўсади. Улар тарвақайлаб ҳар томонга бетартиб ўсиб кетадими ёки осмонга, баландликка интилиб сарвқомат кўриниш берадими — бу ўша дарахт танасининг кучига, нақадар бақувватлигига боғлиқ.

Дарахт илдизи — ЎФФ...

Илдиз қанчалик бақувват, соғлом бўлса, танани ҳам шу қадар куч билан тутиб турадики, ўз навбатида тана шохларни ўз измида ушлаб туриши учун.

* * *

Бизнинг дарахтимиз мева (ғалаба) бермай қўйганига анча бўлди.

Кўпчилигимиз эса, мева тугмаётган шохлар (футболчилар) га тош отиб, синдириб, танаси (бош мураббий) га девона куч билан болта уришдан ҳали ҳамон чарчаганимиз йўқ...

Асл сабаб илдиз (ЎФФ) да эканлигини англаган камчилик мухлис ва журналистгарнинг ҳар қанча ўткир қалам (белкурак) лари илдизга қадар етиб бормайди. Ишлов берилмаган еримиз (PFL) қотиб кетганига анча бўлган.

Сўнгги икки йилга назар ташланг — энди куртак очишни бошлаган шохлар (Сергеев, Рашидов, Шомуродов) тошбўронда қолди. Неча йиллардан бери хом-пишиқ бўлсада мева бериб турган шохларимиз (Жепаров, Исмоилов, Ҳайдаров) ҳам «рахмат» дейишга арзигулик ҳосил бергани йўқ! Ўн беш йиллик, оз бўлсада ҳаммасидан тотли мева бериб турган шохамиз (Гейнрих) эса ахийри ўзи истаган ва ҳамма кутган каттакон мева (мундиал) ни беролмай армон билан кесилиб..... йўқ йўқ, синиб кетти. Ха, дарахтимизнинг бу шохаси шу қадар собитлик ва ишонч билан ўсдики, охир оқибат тана айби билан адашиб ўсиб чиққан ёввойи новда (Сергеев) ўрнига ҳам ҳосил беришга мажбур бўлди. Кеча эса, бутун дарахтнинг қуриганига виждони чидамади чоғи, бир сўз демай, индамайгина кетиб қолди.

Ачинарли тарафи шундаки, кейинги баҳоргача бугунги энг бақувват новдаларимиз (Ахмедов, Денисов, Нестеров) ҳам эгилиб, синиш арафасига келиб қолади. Улар ҳар қанча мақтову олқишларга, ж/ч га боришга муносиб эдилар, афсус, лекин футбол шунақанги бешафқат ўйин. Чириган мевалар орасига бир дона соғ мевани қўйинг — у ҳам чириб кетади, саватда яшнаб турган мевалар орасига бир дона чириганини қўйинг — барбир ҳаммаси чирийди. Шу сингари эмасми футболдаги буюк адолатсизлик?

Жавобсиз саволлар шу қадар кўпки...

Дарахтимизнинг сўлиб бораётганини кўриб турган боғбон (ЎФФ президенти) нега илдизни қуртлардан тозаламади, нега вақт борида танани кесиб янгисини парваришламади? Ва мени энг қизиқтирган сўров — «боғбон» ЖАВОБГАР бўлган ва қуриб бораётган дарахт шохларига халқ тош отаётганда, у қаерда эди, нега уни ҳеч ким кўрмади? Дарахт панасидамиди у, унга ҳам отилган тошлар дарахтга тегиши учун? Боғбон дегани кўксини қалқон қилиб чиқмайдими дарахт ҳимояси учун, ахир ўзи парваришламаганми уни?

Бугунга қадар қанчадан қанча забардаст шохаларимиз синди, ёш новдалар чирик чиқди, қолганларини ўзимиз кесиб ташладик... Бироқ илдизга ҳеч кимнинг қўли етмади, етай деб икки оғиз гапирганларни эса у ерга ёпишиб олиб дарахтимизнинг жонини сўриб олаётганлар йўқ қилишди.

Барибир муаммолар бориб бориб боғбон ва илдизни кемираётган зараркунандаларга тақалаверади. Йигирма йилдан ошибдики, эски ҳаммом, эски тос — «ўша зараркунандаларни боғбонни ўзи қўйиб юборган, бирор манфаат бордир балки» деб ҳам ўйлаб қоласан киши. Ёки бўлмасам у боғбон аслида умуман боғбон эмасмикан...?

Шунча йилдан бери 30 минг сўмлик чиптани бешдан тортиб ўн баробаргача қимматига сотиб олиб келган мухлисларнинг қарғиши ҳам назаримда футболимизга, футболчиларимизга тегаётгандай. Илдиз (ЎФФ) остида биқиниб ётган қуртларга жин урармиди? Ёки четдан биров келиб чипталарни қўлга чиқариб юборарканми?

* * *

Кеча дарахтимизга янги боғбон тайинланганмиш. Эндими? Жанубий Корея билан ўйиндан кейин шунча йил олма анор деб ишонганимиз чинор бўлиб чиққанидан кейинми? Эски боғбон билан ебтўймас қуртлар дарахтимизни қуритиб, ақалли кимлигиниям билдирмай бошқа дарахт илдизига қочиб қолгандан кейинми? (Худо билади, битта яримтаси қолиб кетмаган бўлса)

Йигирма йилдан бери садоқат билан мухлислик қилган, 700 км узоқдан келиб чиптани беш баробар қимматига олиб эвазига бир тишламгина мевадан баҳраманд бўлмаган менгина нима қилай кейин? Телевизорни Futbol TV дан Boks TV га қандай ўтказмай? Қандай қилиб стадионга талпинган ўғлимни бокс залига етакламай?

Етар, ўзим севган, шундоғам маломат тошларидан барглари тўкилиб кетган дарахтимга мен ҳам зарофат етказмай. У ҳақда ўйлаганим, қайғурганимдан ёздим бу гапларни. Андишали халқмиз, гапларимиз бировни обрўсига путур етказмасин деймиз, шу сабаб қоғозга ўраб, ҳатто нокас баъзи бировларни ҳам «илдиздаги қурт» дея юмшоққина номлаб қўяқоламиз. Футболни юраги билан ҳис қиладиганлар кимлар ҳақида гап кетганини тушунмасдан иложи йўқ.

Наилож, яна тўрт йил сабр қиламиз (бу гапни илк марта 1997йил эшитгандим) Ўзбек мухлисидек сабрли мухлислар йўқ дунёда.

Фарид Юсупов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:36, 23.09.2017.
Ўқилди: 8678 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.