"Вест Ҳэм" раҳбарияти бош мураббий Славен Билич истеъфоси ҳақида ўйламоқда.
Айни пайтда, жамоа АПЛ 6 туридан сўнг, 18-ўринни эгаллаб турибди.
Раҳбарият Биличга навбатдаги ўйинларда вазиятни ўнглаб олиш учун имконият бермоқчи. Бироқ, у ўз вазифасини уддалай олмаса, ўрнига Томас Тухел ("Боруссия"нинг собиқ устози) ёки Маурицио Сарри ("Наполи" бош мураббийи) таклиф қилиниши мумкин.