Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Олий лига. “Сўғдиёна” - “Насаф” (превью)

Баҳо:
+ | -

“Насаф” қолдирилган 19-тур учрашувини сафарда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси билан ўтказади.

Учрашув 26 сентябр сешанба куни “Сўғдиёна” марказий стадионида соат 17:00да бошланади.

Ўзаро ўйинлар тарихидан

“Сўғдиёна” ва “Насаф” жамоалари миллий чемпионат доирасида бунгача ўзаро 33 маротаба куч синашган. Шулардан 26та ўйинда “аждарлар”нинг қўли баланд келган. 1та ўйинда ўзаро дуранг қайд этилган. Ушбу тарихий дуранг 1998 йил Қаршида қайд этилган. 6 учрашувда “Сўғдиёна” жамоаси ғалаба қозонган. Ўзаро учрашувларда 102 марта дарвозаларга гол киритилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик Насаф томонида – 73:29.

“Сўғдиёна” футболчилари сўнгги марта 2008 йил 29 августда бўлиб ўтган учрашувда “Насаф”ни мағлубиятга учратган. Шундан кейинги ўзаро бўлиб ўтган 13 учрашувда Насаф кетма-кет ғалаба қозониб келмоқда.

Ушбу жамоалар ўртасидаги бу йил Ғузорда бўлиб ўтган учрашувда, “Насаф” йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Учрашувдаги Насаф голларига Драган Черан (2), Одилжон Ҳамробеков ва Бобир Абдухолиқов муаллифлик қилишган.

Жиззахда бўлган ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Жиззахда ўзаро 16та учрашувда майдонга тушишган. Бу учрашувларда 5 марта “Сўғдиёна” жамоасининг, 11 марта “Насаф”нинг қўли баланд келган. Жамоалар Жиззахдаги ўзаро учрашувларда дуранг қайд этишмаган. Дарвозаларга жами 44та гол киритилган. Голлар нисбати бўйича устунлик Насаф томонида - 14:30.

Ушбу жамоалар 1997 йилги мавсумдан ўзаро майдонга тушган бўлсаларда, “Насаф” сафардаги илк ғалабасини 2000 йилги мавсумда қўлга киритган. Бу учрашувда Насаф кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган, учрашувдаги голни Рустам Абдуллаев киритган.
“Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида сўнгги бор “Насаф”ни 2008 йили мағлубиятга учратган.

Ўзаро қайд этилган йирик ҳисоблар

Насаф жиззахликларни энг йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этган. “Сўғдиёна” эса 3:2 йирик ҳисобидаги ғалабага эришган.

Ўзаро ўйинларда “аждарлар” олти марта йирик ҳисобда ғалаба қозонган (3:0 – 2000, 2009, 2016 йил, 4:1 – 2004, 2009, 4:0 - 2017).
Яна бир қизиқарли факт, ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувларда энг “яхши кўрган” ҳисоби - 2:1 ёки 1:2дир. Ўзаро ўтказилган 31 учрашувда бу ҳисоб 9 марта такрорланган.
Ўзаро учрашувларда энг кўп гол киритган футболчилар

Ўзаро ўйинларда Зафар Холмуродов жиззахликлар дарвозасини 8 марта нишонга олган. Ҳанузгача ҳеч бир футболчимиз жиззахликлар дарвозасини шунча ишғол эта олмаган. Шунингдек, Бахтиёр Давлатов ва айни пайтда Насафга бош мураббийлик қилаётган Рўзиқул Бердиев ва Насафнинг собиқ футболчиси Баҳодир Аннаматов ўзаро ўйинларда 3 мартадан “Сўғдиёна” дарвозасини ишғол қилган.

Шу ерда мазкур жамоалар тўпурарлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтишни жоиз деб билдик. Демак, айни пайтда “Сўғдиёна” жамоасининг тўпурарлари рўйхатини Санжар Рашидов бошқариб бормоқда. Унинг ҳисобида 12та тўп бор. “Насаф” жамоасининг тўпурари ҳамон Драган Черан бўлиб турибди. У рақибларимиз дарвозасини 13 марта ишғол қилган.

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

“Сўғдиёна” жамоаси ўтган 21 учрашувдан сўнг 23 очко билан турнир жадвалининг 12-поғонасида бормоқда. “Сўғдиёна” ўтган 22-тур учрашувини сафарда “Нефтчи” жамоаси билан ўтказиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ўзингизга маълум, “Насаф” ўтган тур учрашувини сафарда “Обод” жамоасига қарши ўтказди ва йирик 6:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Ҳозирги пайтда “аждарлар” 38 очко жамғариб, турнир жадвалининг 2-поғонасини эгаллаб туришибди.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 25 сентябр душанба куни бўлиб ўтади. Бу учрашув Жиззах шаҳридаги клуб қароргоҳи майдонида соат 15:00да бошланади.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 21:39, 24.09.2017.
Ўқилди: 3317 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2245]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2209]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2069]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1944]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1800]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1741]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1645]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1626]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1622]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1569]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик