"Насаф" ёшлари 19-турнинг қолдирилган учрашувини сафарда “Сўғдиёна” жамоаси билан ўтказди.
Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Иккинчи бўлим голларга бой бўлди. Майдон эгалари 56-дақиқада ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Голни Шерзод Жалилов киритди – 1:0.
66-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Бунда Худоёрхон Сагдуллаев жарима майдончага ошириб берган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.
Орадан олти дақиқа ўтиб, Муҳриддин Зоиров меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. У бурчакдан ошириб берган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни 1:2га ўзгартирди.
75-дақиқада Муҳриддин Зоиров яна ўзини кўрсатди. У Насафнинг учинчи голини киритишга муваффақ бўлди. Бунда Худоёрхон Сагдуллаевнинг ташлаб берган тўпини енгил зарба билан дарвозага жойлаб қўйди – 1:3.
Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳам жамоаларда гол уриш имконияти бўлди. Аммо бу вазиятларда дарвозабонлар ўз маҳоратини намойиш қилиб, дарвозалардан бошқа гол ўтказмади.
Ёшлар лигаси 19-тур
“Сўғдиёна” (Жиззах) – “Насаф” (Қарши) 1:3 (0:0)
25.09.2017. Клуб қароргоҳи майдони. 15:30да
Ҳакамлар: Игорь Худайдатов (Тошкент), Шавкатжон Файзиев (Жиззах), Музаффар Файзуллаев (Жиззах), Ферўз Ғаниев (Жиззах)
Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент)
Голлар: Шерзод Жалилов, 56’-1:0 – Худоёрхон Сагдуллаев, 66’-1:1, Муҳриддин Зоиров, 72’-1:2, 75’-1:3.
“Сўғдиёна”: 99.Ширинбой Абдуллаев, 2.Шохруҳ Акбаров, 7.Азизбек Мирзаев, 9.Шерзод Жалилов, 14.Шоҳруҳ Достонов (27.Иброҳим Қодиров 85), 18.Қаҳрамон Баҳодиров (15.Нодир Қўйбоқов 53), 19.Достон Орипов (13.Шахзод Хаитбоев 71), 20.Сахоб Рашидов, 70.Шуҳрат Суярқулов, 90.Жасурбек Уринов (с), 93.Шахбоз Жўрабеков (22.Асилжон Орифов 46).
Захира: 7.Фазлиддин Исомиддинов, 8.Мухсиддинов Холбеков, 10.Диёрбек Абдуллаев.
“Насаф”: 1.Умид Эргашев (30.Музаффар Шарипов 78), 4.Жўрабек Маннонов (с) (32.Наврўзжон Саидов 80), 6.Сирожиддин Қўзиев, 7.Акмалжон Олимов, 13.Муҳриддин Зоиров, 14.Шароф Муҳитдинов (34.Илҳомжон Алижонов 46), 15.Ғолиб Ғайбуллаев, 20.Акмал Мозговой (22.Алижон Ахматов 90+1), 28.Сардор Саъдуллаев (38.Жаҳонгир Қурбонбоев 84), 43.Жавоҳир Шокиров (33.Худоёрхон Сагдуллаев 46), 96.Дадажон Маматқулов (35.Ислом Рашидхонов 46).
Огоҳлантириш: Азизбек Мирзаев (31),Шоҳруҳ Достонов (61), Нодир Қўйбоқов (76) - Умид Эргашев (танаффусда).