Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Одил Аҳмедов ОЧЛ финалида ўйнаган илк ўзбекистонлик бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп сурадиган Хитойнинг «Шанхай СИПГ» футбол клуби Осиё Чемпионлар Лигаси яримфинали доирасидаги дастлабки учрашувини ўтказди.

Шанхайга Япония Жей Лигасининг «Урава Ред» клуби ташриф буюрди. Учрашувда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмади — 1:1. Одил Аҳмедов беллашувни асосий таркибда бошлаб, 89-дақиқада ўз ўрнини хитойлик жамоадошига бўшатиб берди.

Томонларнинг жавоб ўйини 18 октябрь куни Японияда бўлиб ўтади. 0:0 ҳисобидаги дуранг кунчиқар юрт жамоаси фойдасига ишлайди. «Шанхай СИПГ» финал учун ё зафар қучиши ёки голларга бой дуранг қайд этиши керак бўлади.

Ўзбекистонлик бирорта ҳам футболчига Осиё Чемпионлар Лигасининг финалида тўп суриш насиб қилмаган. Одил Аҳмедов бу борада биринчига айланиб олиш имкониятига эга.
Ярим финалнинг иккинчи ўйинида «Ал-Ҳилол» йирик ғалабага эришди. Сурия миллий термаси ҳужумчиси Умар Харбин унда хет-трикка эришди.

Осиё Чемпионлар Лигаси
Яримфинал
27 сентябрь, чоршанба

«Шанхай СИПГ» (Хитой) — «Урава Ред» (Япония) 1:1

Голлар: Халк, 15 (1:0). Кашиваги, 28 (1:1).

«Ал-Ҳилол» (Саудия) — «Персиполис» (Эрон) 4:0

Голлар: Умар Харбин, 31 (1:0). Ёсир Аш-Шаҳроний, 40 (2:0). Умар Харбин, 54 (3:0). Умар Харбин, 81 (4:0).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 13:46, 28.09.2017.
Ўқилди: 6467 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [4809]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4343]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4224]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3271]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2786]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2570]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2273]

Родри операция қилинади [1787]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1769]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/16 финалидаги Германия ва Парагвай учрашуви имкониятларини баҳолади [1668]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик