Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячи Асенсио билан шартномани расман узайтиришга келишиб олди. Бу ҳақда “Реал” Мадрид Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, Асенсио “қироллик клуби” сафида 2023 йилнинг 30 июнь кунига қадар тўп суради.
Эртага, 29 сентябрь куни Тошкент вақти билан 18:00 да “Сантьяго Бернабеу” стадиони анжуманлар хонасида Асенсио янги шартномага имзо чекади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал” Асенсионинг янги шартномасидаги товон пулини 500 миллион евро этиб белгилаши ҳақида хабарлар тарқалганди.