ПСЖ "Арсенал" ярим ҳимоячиси Алексис Санчесга бўлган қизқишларни йўқотмади.
2018 йилнинг ёзида 28 ёшли чилилик футболчи эркин агентга айланади. Бироқ парижликлар қишки трансфер ойнаси вақтида ярим ҳимоячини 10 миллион еврога харид қилишмоқчи.
Санчес ўтган ёзда "Манчестер Сити"га ўтишни истаганди. 31 август куни томонлар тахминан 70 млн фунтга трансферни келишиб олганди, бироқ бу амалга ошмади. "Шаҳарликлар" ҳам қишда хавбекни сотиб олишга ҳаракат қилади.