Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Фазлиддин Ғойибназаровнинг рингдаги навбатдаги рақиби ўзгарди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Фазлиддин Ғойибназаров жорий йилнинг 9 декабрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги муҳташам Madison Square Garden аренасида мексикалик Алексис Дел Боскега қарши жанг ўтказишни режалаштираётганди.

Лекин номаълум сабабларга кўра Фазлиддиннинг рақиби россиялик Андрей Климовга ўзгартирилди. 35 ёшли боксчи профи рингда 23 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 19 тасида ғалаба қозонган. Тўртта жангда мағлубиятга учраган. Тўққизта жангда рақибларини нокаутга учратган.

Эътиборлиси шундаки, Климов мағлубиятларидан 3 тасини кетма-кет охирги жангларида қабул қилиб олган. Яъни, Андрей сўнгги 3 та жангнинг барчасида имкониятни бой берган.

Эслатиб ўтамиз, машҳур промоутер Боб Арумга тегишли Top Rank промоутерлик компанияси мижози бўлган Фазлиддин Ғойибназаров 22 сентябрь куни АҚШнинг Аризона штати Тусон шаҳрида мексикалик Виктор Росасни 80:72, 80:72, 80:72 ҳисобида мағлуб этганди.

Маълумот учун, 9 декабрь кунги бокс оқшомининг марказий жанги Василий Ломаченко иштирокида ўтказилади. Украиналик 29 ёшли боксчи кубалик 36 ёшли Гильермо Ригондога қарши рингга кўтарилади. Жанг биринчи енгил вазн (59 кг) тоифасида ўтказилиб, ўртага Ломаченкога тегишли WBO чемпионлик камари қўйилади.

Манба: qalampir.uz
Киритилди: 17:18, 29.09.2017.
Ўқилди: 6664 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.