Кириш Регистрация

"Пахтакор"дан Симич ва Канюк терма жамоаларга чақирилди

Баҳо:
+ | -
"Пахтакор"нинг икки легионери ўз терма жамоалари сафига жаҳон чемпионати саралаш учрашувларда иштирок этиш учун чақирилди.   Жамоа сардори Марко Симич Черногория терма жамоаси бош мураббийи Любиша Тумбакович томонидан Дания ва Польшага қарши муҳим беллашувларга жалб этилди. Черногория икки ўйинда ғалаба қозонган тақдирда жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиши мумкин. Бўлажак беллашувларда Марко ва унинг терма жамоасига омад тилаймиз.   5 октябрь, 23:45 Черногория - Дания 8 октябрь, 21:00 Польша - Черногория   Исроил терма жамоаси устози Элиша Леви эса Гиди Канюкни Лихтенштейн ва Испания билан бўладиган ўйинларга чақирди. Дастлаб Лихтеншейтнга сафар қиладиган Исроил 9 октябрь куни Иерусалимда Испанияни қабул қилади. Канюк термаси мундиал йўлланмасидан маҳрум бўлиб улгурган.   6 октябрь, 23:45 Лихтенштейн - Исроил 9 октябрь, 23:45 Исроил - Испания
Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 17:47, 02.10.2017.
Ўқилди: 5989 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8910]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6414]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5332]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3735]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3520]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2591]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2365]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2342]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2283]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2248]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик