"Ювентус" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Аталанта" (2:2) билан ўйналган дуранг ҳақида гапириб ўтди. Учрашувда туринликлар мавсумдагиилк очколаринийўқотишди.
"Интенсивлик ва техника жиҳатдан биз яхши ўйнадик. Ўзимизни майдонда қулай ҳис қилдик. 2:0 дан кейин жарима зарбасидан гол ўтказиб юбордик. Ўйин эса тартибсиз бўлиб кетди.
Якун биз учун омадли келди. Қарши ҳужумдан гол ўтказиб юборишимизга оз қолганди. Рақибга икки марта гол уришга имконият берганимиздан хафаман.
Жарима зарбаларидан кейин бўлган курашларда биз жуда кўп ютқаздик, ўтказиб юборилган голдан кейин жуда кўп йўқотишларга дуч келдик, ундан ташқари Кристанте чиройли гол соҳиби бўлди.
Сўнгги дақиқаларда жуда ҳаяжонландим. Ютишимиз ҳам ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Мавсум охиригача йиғилган очколар олтинга тенг бўлади", — дейди Аллегри.