Кириш Регистрация
17/06 18:00 Руминия 3-0 Украина
17/06 20:00 Локомотив 0-2 Динамо
17/06 20:00 Олимпик 0-1 ОКМК
17/06 21:00 Бельгия 0-1 Словакия
17/06 23:59 Австрия 0-1 Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Чанги чиққан чемпион мураббийлар танийсизми?

Баҳо:
+ | -

Чиндан, чемпионлик чўққисини забт этиш осон эмас. Аммо юксак унвонни сақлаб қолиш ундан-да мушкул. Балки айнан шу сабабли амалдаги чемпионларнинг аксарияти янги мавсумда ўз ваколатларини топширишга мажбур бўлишар?!

Оқибатда, кечагина соясига салом беришни ўзлари учун шараф ҳисоблаган мухлислар чемпион мураббий истеъфосини талаб қилишга тушадилар.

Кўпинча улар ўз мақсадларига етишади. Тўғри, ўтган мавсумда ғолиблик сурурини сурган «Спартак» ҳозирча Массимо Каррерага чиқиш эшикларини кўрсатишдан ўзини тийиб турибди.

Қайд этилаётган қониқарсиз натижалар италиялик мутахассис истеъфосини тобора яқинлаштирмоқда. Мазкур нохуш жараён чемпионликдан сўнг кўчада қолган таниқли мураббийларни ёдга олишимизга туртки бўлди.

Клаудио Раньери - «Лестер»

Тан олиш керак, италиялик мураббий анча йиллардан буён элита вакиллари хотирасидан ўчиб кетган камтарин «Лестер»ни шоҳсупага олиб чиқиш орқали чинакам жасоратни намойиш этганди. Шу билан биргаликда ўзини «абадий иккинчи» тахаллусидан ҳам халос этганди. Зафарни мухлислар ҳам, «тулкилар» ва уларнинг мутасаддилари ҳам маромига етказиб нишонлашганди. Бироқ ягона чемпионлик билан «Лестер» топ-клубга айланиб қолмади.

Бир йўла бир нечта фронтда кураш олиб бориши талаб этилган янги жамоа мавсумда мураккаб вазиятда қолди. Қолаверса, Раньери услубининг «юраги» - Н~Голо Канте «Челси»га ўтиб кетди. Варди, Маҳрез каби қолган етакчилар эса тахт ворисини аниқлашга киришиб кетдилар. Натижада Клаудио жамоани бошқаролмай қолди.

Буларнинг барчаси натижаларда акс эта бошлади. Албатта, чемпионнинг аввалги мавсумдагидек муваффақиятли тўп сура олмаслигини ҳамма тушуниб турарди. Шу билан бирга «Лестер» таркиб жиҳатидан аутсайдерликка лойиқ эмасди. 2017 йил 23 февралда «тулкилар»ни хавфли ҳудуддан атиги бир очко ажратиб турарди.

Ана шу паллада раҳбарият Раньерини истеъфога чиқарди. Таажжубки, қолган 13 учрашувни «тулкилар» чинакам чемпионга хос тарзда ўтказишди, йўл-йўлакай «Севилья»ни ЕЧЛдан чиқариб юборишди. Хуллас, мураббий кетиши билан жамоа пўлат занжирдан халос бўлгандек енгил тўп сура бошлади.

Жозе Моуриньо - «Челси»

Мураббийлар истеъфоси футболнинг бир қисми бўлса-да, Раньери билан юз берган воқеани одатий истеъфолар сирасига киритиб бўлмайди. Ҳар ҳолда у камтарин жамоани тарк этди.

Топ-клубни бошқараётган мутахассис эса аниқликда Швейцария соатларидан ҳам мукаммалроқ бўлиши шарт. Андаккина хатоликка йўл қўйган мураббий тез орада ўзини кўчада кўриши аниқ - аввалги фидойилик ва юксак натижаларни ҳеч ким эслаб ўтирмайди.

Жозе Моуриньони «Челси»дан икки марта қувғин қилишди. Жумладан, 2014|2015 йиллар мавсумида «Беназир» «кўклар»ни шоҳсупага қайтарди. «Стэмфорд Бриж» унинг шарафига қўшиқ куйлашдан чарчамади, иззат-икром ва юксак эътирофларга кўмилган мураббий янги мавсум арафасида тўрт йиллик янги шартномага имзо чекди.

Бироқ «Челси» айни шу палладан бошлаб ўйнамай қўйди - стартдаги 12та учрашувда атиги 11 очкога эга бўлди! Афтидан, ҳали сиёҳи қуриб улгурмаган янги шартнома лондонликларни португалиялик мутахассисга нисбатан кескин чора кўришларига имкон бермади, шекилли.

Улар барибир Моуга ҳеч бўлмаганда рождествога қадар ишлаш имконини беришмади. 16 учрашувда 9та мағлубият ҳар қандай обрўли мутахассисни истеъфога чиқариш учун етарли асос бўла олади. «Челси» чемпион мураббийни кўчага кузатиб қўйганидан кейин бу борадаги миш-мишлар авжига чиқди.

Энг кўп тарқалган тахминларга кўра, истеъфонинг асосий сабаби - мураббийнинг етакчи футболчилар билан чиқишолмай қолиши. Ҳа, Азар, Коста ва Фабрегас биргаликда «Беназир»нинг «остига» сув қу­йишган экан.

Роберто Манчини - «Интер», «Ман.Сити»

«Зенит»нинг амалдаги бош мураббийи ҳам икки марта бевақт истеъфо аламини тотиб кўрган. Аввалига омадсизлик «Интер»да юз берди. Маълумки, машҳур «можигейт» можароларидан кейин 2000 йилларнинг ўрталарида «А» серияда рақобат деярли қолмаган, «нерадзурри» ўта осонлик билан чемпионликни расмийлаштира бошлаганди.

Ички мусобақалардаги чемпионлик халқаро майдонларда ўз ифодасини топмади. Массимо Моратти эса жамоадан нуфузли совринларни талаб қиларди. Манчини бу йўналишда парвозни амалга ошира олмади.

2008 йил баҳорда «Интер» «Ливерпуль» тўсиғидан ўта олмай, ЕЧЛ турнирини тарк этди. Оқибатда, мураббий ўз вазифасидан четлатилди. Ҳатто навбатдаги чемпионлик ҳам уни истеъфодан сақлаб қололмади.

2012 йил синьор Роберто 44 йилдан буён чемпионликдан бебаҳра келаётган «Манчестер Сити»ни шоҳсупага олиб чиқди. Шайхларнинг йирик сармоялари кўмаги билан, албатта. Юксак унвонни ҳимоя қилишнинг иложи бўлмади - «улоқ» Манчестернинг иккинчи ярми тасарруфига ўтиб кетди.

ЕЧЛ мусобақаларида ҳам Манчини шогирдлари ишончни оқлай олишмади. «Реал», «Боруссия» Д. ва «Аякс» билан гуруҳдош бўлган «шаҳарликлар» сўнги поғонадан жой олишди. Қўшимчасига, «Сити» Англия кубоги финалида «Уиган»дан енгилгач, мутасаддилар италиялик мутахассисдан воз кечишди.

Луи ван Гал - «Бавария»

ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 00:16, 03.10.2017.
Ўқилди: 4575 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.