"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ аъзоси Райан Гиггзнинг фикрига кўра, Маруан Феллайни Жозе Моуриньо жамоаси учун керакли футболчи.
Феллайни ҳали "Олд Траффорд"да катта шуҳратга эриша олмади. Бироқ унда жамоаси ғалабалари учун катта ҳисса қўшишга вақт бор.
"Маруан Феллайни Поль Погбанинг ўрнига муносиб ўринбосар эканлигини исботлади.
У мухим голларни урмоқда, "Эвертон"да қилган ишларини қайтармоқда. Маруан ўзига билдирилаётган танқидлардан аста секин ҳалос бўлаётгани мени хурсанд қилмоқда.
Мен у билан ишладим ва бу менга ёқди. Унинг машғулотда бажараётган ишларини ўйинда ҳам қилишини кутсак бўлади. Ўзининг кучли ва кучсиз томонларини жуда яхши билади. Жозе Маруанга ишонади. Бу эса энг мухими", - дейди Гиггз.