Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли шогирди Мауро Икардининг жисмоний жиҳатдан муаммолари борлигини айтди.
"Икарди айни дамда унчалик яхши ҳолатда эмас, унинг жисмоний жиҳатдан муаммолари бор", - дейди бош мураббий матбуот анжуманида.
Икарди мавсумни жуда ажойиб бошлаганди. Дастлабки уч ўйинда 5 та гол уришга эришди.