"Атлетико" жамоаси президенти Энрике Сересо ЕЧЛ турниридан кўра, Испания чемпионати мураккаброқ эканини айтди.
"Атлетико"нинг ЕЧЛдан кўра, Испания чемпионатини ютиши қийинроқ. Бироқ менга жамоанинг Примера ёки Чемпионлар лигасида ютишининг фарқи йўқ", — дейди Сересо "Marca" нашрига.
Испания чемпионатининг 7-тури якунидан кейин "Атлетико" 15 очко билан турнир жадвалининг 4-ўринини эгаллаб турибди.