Германия терма жамоаси бош менежери Оливер Бирхофф немис матбуотида Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёвни ЖЧ-2018дан сўнг «Бавария» бош мураббийи бўлиши ҳақида тарқалган хабарларга изоҳ берди.
«Бир томондан Лёвда Немис футбол иттифоқи билан 2020 йилгача шартнома мавжуд. Бошқа томондан бир нарсани айтиб қўйишим керак: агар «Бавария» шунга қарамасдан ҳам ҳаракат қилаверса, мен бунга қарши чиқаман», — дея Бирхоффнинг сўзларини келтиради Sport1.
Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрь куни «Бавария» Карло Анчелоттини истеъфога чиқарган ва унинг ўрнига мавсум охирига қадар Юпп Ҳайнкесни бош мураббийликка тайинлаганди.