“Олтин тўп” совринига даъвогар яна беш футболчи номи маълум бўлди. Аввалроқ France Football нашри Неймар (ПСЖ), Пауло Дибала (“Ювентус”), Лука Модрич, Марсело (“Реал”), Н’Голо Канте (“Челси) каби даъвогар футболчилар номини эълон қилгандик.
Эндиликда “Олтин тўп” соврини қўлга киритиш учун Луис Суарес (“Барселона”), Серхио Рамос (“Реал”), Филиппе Коутиньо (“Ливерпуль”), Ян Облак (“Атлетико”) Дрис Мертенс (“Наполи”) каби футболчилар ҳам 30 талик рўйхатга қўшилишди.
Шунингдек, “Олтин тўп” даъвогарларининг рўйхати кечки соат 23:00 га қадар тўлиқ эълон қилиб борилади.