Бельгия терма жамоаси ҳимоячиси Ян Вертонген ЖЧ-2018 саралашида Кипр терма жамоасига қарши ўйинда майдонга тушди.
Бу ўринда 30 ёшли футболчи миллий термада ўйин ўтказиш борасида рекордчига айланиб олди.
Вертонген терма либосидаги 97-ўйинини ўтказмоқда. Вертонген адаши Ян Кулемансни (96) ортда қолдириб, 1-ўринга кўтарилди.