АПЛнинг 8-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" ва "Борнмут" (14 октябрь) жамоалари ўртасидаги ўйинда лиганинг томошабин тушиш борасида рекорди ўрнатилиши мумкин.
АПЛ тарихидаги "Манчестер Юнайтед" - "Блэкберн" (2007 йил, 4:1) жамоалари ўртасидаги ўйинни кўриш учун "Олд Траффорд"га 76 098 томошабин йиғилган.
Daily Mail нашри хабарига кўра, "Тоттенхэм" "Уэмбли"да ўтаётган сўнгги ўйинлар учун чиқарилаётган чипталарни тезда сотиб юбормоқда. Айни дамда стадионнинг 158 бўлимидан фақатгина 5 секцияси учун чипталар қолган. Ўйинда эса 90 мингга яқин мухлис бориши тахмин қилинмоқда.