Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси бош мураббийи Юпп Хайнкес ўзининг қайтишида шогирдларининг "Фрайбург" (5:0) устидан қозонган йирик ҳисобдаги ғалаба ҳақида гапирди.
"Мураббий ва жамоа бир мақсад остида бирлашиши керак. Ўйинимизни кучайтириш учун янада кўпроқ ишлашимиз керак. Натижа? Ғалаба - қийин ўтган ҳафтанинг ижобий якуни", - дейди Юпп.