Англиянинг "Ливерпуль" жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 8-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" билан ўйналган дуранг ҳусусида тўхталди.
"МЮ"нинг майдонда қиладиган ишларини олдидан кутгандим. Моуриньо ўзи тўғри деб билган ишни бажарди. Бундай ҳолда бизга осон бўлмайди. Уларга "Қани ёпилиб олинг", дея олмайман ҳам.
"МЮ" совринлар ютишни истайди. Бироқ биз ҳар бир ўйинда ҳудди ўз майдонимизда ҳаракат қилаётгандек таассурот қолдиришимиз мумкин, чунки бу клуб охирги марта 125 йил олдин чемпион бўлган. Чуқур ҳимояда ўйнамаймиз. Бундай бўлиши мумкин эмас. Бироқ ҳимоячиларга "Келинг кутамиз", дейман.
"Ливерпуль" соврин ютишга ҳақли жамоа эканлигини исботлаш керак. Яқин йилларда бу албатта амалга ошади. Аъло даражада ўйнадик, бироқ гол ура олмадик", - дейди Клопп.