Калифорниялик аёл Роналду билан бир кунни бирга ўтказиш имкониятини қўлга киритди. У бунинг учун футболчининг хайрия акциясида иштирок этди ва 32 минг евро ажратди.
Аёл шунингдек, “Реал”нинг уй ўйинларидан бирига иккита чипта буюртирди, клубнинг машғулот базасига ташриф буюрди ва шахсан Роналдунинг ўзи билан учрашиб, ундан дастхат олди.