Лондоннинг “Арсенал” жамоаси собиқ аъзоси Робер Пирес “канонирлар” ярим ҳимоячиси Месут Ўзилнинг норозилиги ҳақида гапирди.
“Ўзил – жангчи, ҳар доим ниманидир ютишни ўйлайди. Бироқ бир ҳақиқат борки, “Арсенал” айни дамда чемпионатни юта оладиган таркибда эмас. Месутга айнан шу жиҳат ёқмаяпти”, - дейди Робер Пирес.