Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

U-19 аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати: Таиланд – Ўзбекистон учрашуви превьюси

Баҳо:
+ | -

Бугун, 21 октябрь куни Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Осиё чемпионати “А” гуруҳи 3-турида Таиландга қарши майдонга тушади.

Ҳар икки жамоа гуруҳ босқичининг дастлабки икки ўйинида мағлубиятга учраган ҳолда плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш имкониятини йўқотди. Ўзбекистон термаси дастлаб Хитойга (0:2), кейин эса КХДРга (0:2) мағлуб бўлди. Таиланд эса мос равишда КХДР (0:9) ва Хитойга (0:2) ютқазди.

Бугунли беллашув ҳар икки терма жамоа учун ҳеч қандай аҳамият касб этмаса-да, ҳеч бўлмаганда турнирни очко билан якунлаш имкониятини беради.  

“Таиландга қарши ҳужумкор ўйин намойиш қиламиз. Дастлабки икки ўйинда рақибдан келиб чиқиб бор эътиборни ҳужумга қаратишдан чўчиган эдик, аммо бугун ғалаба қозониш учун ҳужум қиламиз”, – деди Баҳром Норсафаров бўлажак ўйин олдидан.

Ўзбекистон ва Таиланд U-19 терма жамоалари бугунги тўқнашувга қадар икки бор ўзаро баҳс олиб борган. Ҳар иккисида ҳам таиландлик қизларнинг қўли баланд келган эди. Баҳром Норсафаров шогирдлари ўзаро қарама-қаршиликдаги ҳисобни қисқартириш имкониятига эга.

Ўзбекистон ва Таиланд ўйини билан бир вақтда гуруҳ етакчилари КХДР ва Хитой ўзаро куч синашади.  Ҳар икки ўйин Тошкент вақти билан 12:00 да бошланади.

U-19 аёллар ўртасида ОЧ
Нанкин шаҳри, Хитой
“А” гуруҳи, 3-тур

12:00  Таиланд – Ўзбекистон
12:00  Хитой – КХДР

Таиланд – Ўзбекистон учрашувини қуйидаги ҳавола орқали онлайн томоша қилиш мумкин.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 11:06, 21.10.2017.
Ўқилди: 2868 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик