Англиянинг "Ньюкасл" жамоаси бош мураббийи Рафаэль Бенитес "St. James Holdings" компаниясининг клубни сотувга қўйгани ҳақида гапирди.
"Раҳбарият билан гаплашганимда улар ҳали янгиликлар йўқ эканлигини айтишди. Мен мураббийман, жамоанинг ўйинларини мукаммалаштиряпман, сотув борасида ишим йўқ.
Бизда яхши жамоа бор. Ёш футболчиларда ўсиш катта. Мухлисларимиз эса бизнинг катта имкониятимиздир. Қанчалик яхши ўйнасак, улар бизга ишонишади", - дейди мураббий.
Маълумот учун, Майк Эшли бошчилигидаги "St. James Holdings Limited" компанияси "Ньюкасл"ни 2007 йилда 135 миллион фунтга сотиб олган.