Англиянинг "Манчестер Сити" жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 9- тури доирасида "Бёрнли"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Қайтараман, сўнгги баҳсларда яхши ўйнаётган бўлсак ҳам, ҳали ўз устимизда ишлашимиз керак. Умид қиламанки, мағлуб этишда давом этамиз.
Агуэро «Бёрнли»га қарши ўйинда майдонга тушишга тайёр. Компани эса учрашувда қатнаша олмайди. Қолган футболчилар эса ўйинга шаё холатда.
Кейинги ўйин - энг мухими. Рақиблар ҳар доим бизнинг ғалаба учун ўйнашимизни билишлари керак. Менди эса жамоани ижтимоий тармоқларда қўллаб қувватлашни маъқул кўрди", - дейди Гвардиола.