Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛ доирасида "Хаддерсфилд" (1:2) клубидан учралган мағлубиятдан кейинги фикрларини билдирди.
"Кўпроқ ғалаба қозонишни истаган жамоа бунга эришди. Энг яхши клуб ғалаба қозонганда, ҳеч нима дея олмайман.
"Хаддерсфилд" нима учун биздан кўпроқ ғалаба қозонишни хоҳлаганини билмайман. Халқнинг олдида жамоамни танқид қилмоқчи эмасман. Ўйинни тахлил қиламан ва футболчиларнинг айбини ўзларига айтаман.
Бугунги ўйинимиздан хайратда қолдим. Учрашувни яхши хиссиёт, агрессия, хоҳиш билан бошлаган жамоа ғалабага эришди.
Иккинчи бўлимда, балким яхшироқ ўйнагандурмиз, бироқ мен учун энг ёмони бўлиб қолади", - дейди Моуриньо.