Миш-мишларга кўра, “ПСЖ” клуби ҳужумчиси Неймар жамоа бош мураббийи Унаи Эмери билан машғулотларда тортишиб қолган.
L’Équipe нашрининг хабарига кўра, жума кунги машғулотларда футболчи ва мутахассис ўртасида жиддий зиддият келиб чиққан.
Бизга етиб келган маълумотларга кўра, Эмери ЕЧЛнинг сўнгги ўйини “Андерлехт”га қарши ўйин (4:0) да иштирок этмаган футболчиларни интенсив ўйин машқларида шуғуллантиришни режалаштирган. Ўйинда қатнашган футболчилар эса шунчаки енгил машғулотлар ўтказиб, массаж олишлари керак бўлган.
Лекин Неймар машғулотларда тўлиқ иштирок этишни истаб қолган аммо бунга Эмери жиддий қаршилик билдирган.
Хабар қилинишича 25 ёшли футболчи мураббийнинг қароридан сўнг машғулот майдонини жахл билан тарк этиб, йўлидаги тўпни ғазаб билан тепиб деворга тепиб юборган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Неймар жамоа етакчиларидан бири Эдинсон Кавани билан пенальти талашиб зиддиятга бориб қолганди.