Профессионал боксдаги дебют жангини афсонавий Ҳосим Раҳмоннинг ўғлига қарши ўтказиши керак бўлган америкалик боксчи Жозеф Коутс ринг майдонидан қочиб кетди. Бу ҳақда BoxingScene нашри хабар берди.
19 октябрга тайин қилинган жанг учун ҳар икки спортчи етиб келган, унинг учун чипталар сотилган. Бироқ ечиниш хонасидан чиқаётган Жозеф Коутс мураббийига рингга чиқмаслиги ҳақида айтган. Буни кўриб турган рақиб томон промоутери аввалига ҳайрон қолган. Кейинроқ Жозефнинг устози шогирди албатта рингга чиқажаги ҳақида айтиб, уни қайта ечиниш хонасига олиб кириб кетган.Кичик Раҳмон рақибини 45 дақиқа кутиб қолди. Бу орада Жозефнинг мураббийи шогирдини жангга кўндиришга уриниб кўрди. Охирида сабр-косаси тўлган кичик Раҳмон рингга чиқиб келди ва 5 дақиқа унда айланиб юрди. Шундан кейингна секундант микрофонга яқинлашиб, Жозеф Коутс рақибидан қўрқиб, жанг қилмасликка қарор қилганини ва бир неча дақиқа олдин спорт комплексидан чиқиб кетганини айтган ҳамда Раҳмонни ғолиб сифатида эълон қилган.
"Умрим давомида бунақасини кўрмагандим. Биз ҳаммасини режа асосида олиб бораётгандек. Жозеф Коутс эса писмайтириб, залдан кетиб қолишга ҳам улгурибди".
Руссель Пелтз, бокс кечаси промоутери