Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Илҳом Мўминжонов: «ЎФФнинг янги раҳбариятидан Ойбек Қиличевнинг жазосини енгиллаштиришни сўраймиз»

Баҳо:
+1 | -

"Навбаҳор" - "Бухоро" баҳсидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида наманганликлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов иштирок этди.

"Аламли иккита мағлубиятдан сўнг биз бугун ғалаба қозонмасак бўлмасди. Мухлисларимиз олдида юзимизни ёруғ қилишимиз талаб этиларди. Қолаверса, олдимизга қўйилган мақсаддан ортда қолаётганимиз сабабли бугунги муваффақият сув ва хаводек зарур эди.

Йигитларга катта рахмат айтмоқчиман. Мухлислар жанговар ўйин гувохига айланишди. Ўз майдонимизда ютқазмаётганимиз бизни хурсанд қилиб турибди. Наманган халқи олдида ижобий натижаларни қайд этишда давом этамиз.

Ойбек Қиличев? Ҳозирда футболчимиз 28 ёшда. Бу унинг айни кучга тўлган даври. Унинг ҳаракатлари нотўғри бўлгани рост. Олдимизда яна тўртта тур қолмоқда. Шундан сўнг ЎФФнинг янги раҳбариятидан кечирим сўраб, жазони енгиллаштиришни сўраймиз. Қарорни улар чиқаришади. Бугун Ойбек Қиличев ва Ғиёс Комиловнинг майдонда тушмаслиги йўқотиш бўлди ва бу нарса билинди.

Раҳбарият 7-8 ўринларни эгаллашни олдимизга вазифа этиб белигалаган. Биз янада юқори поғоналар учун ҳаракат қилмоқдамиз. Барчаси Аллоҳдан. Клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда насиб қилса, янаги мавсумга ҳозирги таркибни сақлаб қолмоқчимиз. Энг қувонарлиси, ўйинчиларимиз ўйиндан-ўйинга кучайиб боришмоқда. Таркибда рақобат бор. Футболчилар бир-бирларини ўринларини тўлдиришаётганидан хурсандман. Раҳбарият шароитларимизни яратиб берса, кейинги йилда кучлилар қаторида бўлиш учун интиламиз. Олдимизда турган ўйинларда етакчи жамоалар билан ўйин ўтказамиз. Барчаси ўз қўлимизда. Ўзбекистонда "Навбаҳор" ва "Бухоро" мухлислари сингари ишқибозларни топиб бўлмайди", - деди Мўминжонов.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 06:50, 27.10.2017.
Ўқилди: 4024 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.