Дортмунднинг “Боруссия” клуби собиқ устози Томас Тухель кейинги мавсумда “Бавария”ни бошқаришга жуда яқин турибди. Sport Bild`нинг маълум қилишича, Мюнхен клуби раҳбарияти кейинги мавсумда жамоага айнан Тухелни олиб келмоқчи.
Маълумотларга кўра, Юпп Хайнкесс мавсум якунланганидан кейин “Бавария”ни тарк этади. Чунки у жамоа раҳбарияти билан фақат мавсум охиригача ишлашга келишган.
“Бавария” президенти Румменигге Тухелнинг жамоани бошқариши мумкинлигини инкор этмади. Ҳатто “Бавария” Тухел ҳақида керакли маълумотларни олиш учун “Боруссия” билан алоқа ўрнатган.