Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Бобур Акбаров ва «Куала-Лумпур» премьер-лига чемпиони (фото)

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бўлса керак, жорий мавсум бир нечта ҳамюртларимиз фаолиятини Малайзия чемпионатида давом эттирмоқда. Андижонлик 28 ёшли футболчи Бобур Акбаров бу йил илк бор ўзини хориж чемпионатида синаб кўрмоқда. Айтиш керакки, Акбаровнинг хориждаги дебют мавсуми омадли чиқди. Боиси унинг жамоаси «Куала-Лумпур» Малайзия премьер лигасида чемпионлик шохсупасига кўтарилди. Кеча премьер лиганинг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Акбаровнинг жамоаси бўлмиш «Куала-Лумпур» сафарда «Джохор ДТ»га қарши баҳс олиб 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Аммо шунга қарамай Куала-лумпурликлар чемпионатни якунда 1-ўринда тугатиб, келаси йил супер лигада иштирок этиш хуқуқини қўлга киритди.

Эътиборлиси Бобур Акбаров бу йил жамоаси таркибида деярли барча учрашувларида тўлиқ иштирок этиб, ўз олдига қўйилган мақсадига эришишида муносиб хисса қўшди. 

Айтишларича, «Куала-Лумпур» футбол клуби раҳбарияти Бобур Акбаров билан ўртадаги шартномани яна узайтириш таклифини билдирган. Айни дамда томонлар бу борада ўзаро музокара олиб бормоқда.

 

 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 14:32, 28.10.2017.
Ўқилди: 3408 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.