Кириш Регистрация

“Реал” ва “Барселона” бортда, аммо Қирол Кубоги янги форматга муҳтож

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг икки етакчиси дасьлабки баҳсда ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқишни деярли нақд қилишди, аммо Қирол Кубогини янада қизиқарлироқ қилиш вақти келди. Goal таҳлилчиси Бен Хейвард ҳудди шу фикрни илгари сурмоқда. Шундай қилинса, мусобақа ўзгача жозибага эга бўлади.

Қирол Кубогида бу сафар ҳам ҳеч қандай сенсация бўлмади. Сешанба куни “Барселона” “Мурсия”ни асосий таркиб футболчиларисиз, қийинчилик билан 3-0 ҳисобида енгган бўлса, “Реал” ҳам ўз етакчиларисиз “Фуэнлабрада”ни 2-0 ҳисобида мағлуб этди. Ўзгариш қилиш вақти келди.

Ҳар йили 2009-йилги “Реал”нинг “Алкоркон”га йирик 4-0 га ютқазгани гапириб келинади. Бундай натижа “қаймоқранглилар” бошқарувидаги Мануэл Пеллегрининг даври якунланишининг дебочаси бўлган эди.

Бироқ, ўшандан бери Қирол Кубогида ҳеч қандай сенсация рўй бермади. Нега? Чунки, гранд жамоалар янада кучайган. Уларнинг иккинчи, ҳатто учинчи таркиби ҳам бундай рақиларни ютиб кетаверадиқ.

“Барселона” сешанба куни “Мурсия”ни Пако Алькасер, Жерар Деулофеу ва ёш Хосе Арнаисларнинг голлари эвазига мағлуб этди. Дастлабки икки футболчи, каталонияликлар таркибига келиб қўшилишдан олдин, мос равишда “Валенсия” ва “Милан”да ўйнаган. Сўнггиси эса, “Реал Вальядолид”дан олинган ноёб иқтидор эгаси. “Реал Вальядолид” Испания Сегундасида иштирок этади ва рақиб “Мурсия”дан бир поғона баландда бормоқда. Лионель Месси ва унинг шерикларисиз ҳам, “кўк-анорранглилар” иқтидорларга тўла.

Мадрид клуби эса Фуэнлабрадада қаттиқ тер тўкди. Аммо улар ҳам икки пеналти эвазига ғалабани ўзиники қилиб олди. Голларга Марко Асенсио ва Лукас Васкес муаллифлик қилишди.

Шунга қарамай, бу ўйинда Криштану Роналду, Марсело, Бензема, Кейлор Навас, Серхио Рамос ва бошқа асосий таркиб ўйинчилари иштирок этмаган бўлсада, Зинедин Зидан шогирдлари рақиб томонидан ҳақиқий таҳдидни кўрмади. “Барса” ва “Реал” учун жавоб учрашувлари расмиятчиликдан бошқа нарса эмас.

Мурсия ва Фуэнлабрада Испаниянинг икки гранд жамоаларини қабул қилганидан хурсанд, албатта. Бироқ, бир ўйиндан кейин мусобақа билан хайрлашиш кишини ташвишлантиради. Кучли томонни ўйинга жиддий эътибор қаратишга ва мухлисларга жаҳон савиясидаги футболчиларни майдондан туриб томоша қилишларига имкон яратишга мажбурлаш керак.

1/16 босқичида, айрим кичик сенсациялар ҳам юз берган. “Нумансия” ўйин охирларида икки гол уриб, “Малага”дан устун келган. “Понферрадина” “Вильярреал”га қийинчилик туғдирган бўлса, “Эльче” ўз уйида “Атлетико” билан дурангга эришган.

Умуман олганда, Ла Лиганинг барча жамоалари кейинги босқичда, дейишимиз мумкин. Демак, Қирол Кубоги форматини ўзгартирадиган пайт келган. Англиядаги каби, Қирол Кубоги бир ўйинлик қилинса, бу мусобақага ўзгача иштиёқ, кутилмаган вазиятларни тақдим қилади. Чунки футбол шуниси билан қизиқ.

Манба: penalti.uz
Киритилди: 00:42, 29.10.2017.
Ўқилди: 7292 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.