Италия чемпионатининг 11-тури доирасида кеча оқшом яна бир ўйин бўлиб ўтди. "Рома" Римда "Болонья"ни қабул қилиб, кичик ҳисобда зафар қучди.
Учрашувнинг 33-дақиқасида Стефан Эл-Шаъравий томонидан урилган гол ягоналигича қолди. Ушбу ғалабадан кейин "Рома" ўз очколарини 24тага етказиб, 5-ўринга мустаҳкам жойлашиб олди. "Бўрилар" ҳисобида ўтказилмаган битта захира ўйини борлигини таъкидлаш лозим.
Италия А серияси, 11-тур
Рома – Болонья 1:0 (1:0, 0:0)
28 октябрь, 23.45, «Стадио Олимпико»
Гол: 1:0 – 33 Эл-Шаъравий.
Рома – Алиссон, Флоренци, Фасио, Жезус, Бруно Перес (Морено, 70), Пеллегрини, де Росси, Стротман, Дефрель (Перотти, 59), Джеко, Эль-Шаъравий (Жерсон, 83).
Болонья – Анжело, Крафт, Гонсалес, Хеландер, Масина, Поли (Донса, 81), Пульгар, Надь (Фаллетти, 57), Верди, Петкович (Дестро, 85), Ди Франческо.
Огоҳлантиришлар: Поли (48), Пульгар (50), Петкович (69), де Росси (71), Хеландер (72).