Кириш Регистрация
11/12 01:00 Атлетик Бильбао 0-0 ПСЖ
11/12 01:00 Байер 2-2 Ньюкасл
11/12 01:00 Боруссия Д 2-2 Буде-Глимт
11/12 01:00 Брюгге 0-3 Арсенал
11/12 01:00 Ювентус 2-0 Пафос
11/12 01:00 Реал Мадрид 1-2 Манчестер Сити
11/12 01:00 Бенфика 2-0 Наполи
11/12 15:00 Гамба Осака 2-0 Ратчабури
11/12 15:00 Теп Хань Нам Динь 9-0 Истерн
11/12 17:15 Бейжинг Гуоан 1-2 Макартур
11/12 17:15 Тай По 1-0 Конган Ханой
11/12 17:15 Патхум Юнайтед 0-2 Тампинес Роверс
11/12 17:15 Кая-Илоило 0-1 Поханг Стилерс
13/12 00:45 Лечче - Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад - Жирона
13/12 18:00 Атлетико - Валенсия
13/12 19:00 Торино - Кремонезе
13/12 20:00 Челси - Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль - Брайтон
13/12 20:15 Мальорка - Эльче
13/12 22:00 Парма - Лацио
13/12 22:30 Бёрнли - Фулхэм
13/12 22:30 Барселона - Осасуна

Пабло Мачин: «Реал»ни мағлуб этишимизга ишонгандим»

Баҳо:
+ | -

"Жирона" бош мураббийи Пабло Мачин "Реал"га қарши бўлиб ўтган ўйин (2:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ғалаба ҳақида
«Ушбу ғалаба хотирамда узоқ вақт сақланиб қолади. Чемпионат дебютанти деярли 30 йилдан бери «Реал»ни мағлуб эта олмаётган эди. Биз эса буни уддаладик. Бугун биз ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик. Танаффусда мен футболчиларга, агар шундай ўйнашда давом этсак, ғалаба қозонишимиз мумкинлигини айтдим. Биз Европа чемпионлар лигаси ғолибини мағлуб этдик. Аммо ҳозирги формамиз 4 кун аввалгига нисбатан яхши эмас. Биз бор эътиборимизни Примерадан жон сақлаб қолиш учун курашга қаратамиз.

Қай бири яхшироқ: бугунги ғалаба ёки Ла лигага чиқиш
«Ла лигага чиқмасак, бугунги ғалаба бўлмасди. Жаҳоннинг энг яхши жамоаси билан тенгма-тенг ўйнадик. Бу ғалабани бизни узоқ вақтдан бери қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларга бағишлаймиз. Стадиондаги бугунги муҳим бизга катта ёрдам берди. Агар 3 йил аввал кимдир менга «Реал»ни мағлуб этишимни айтганида, мен уни жиннига чиқарган бўлардим».

Ўйин ҳақида
«Ютқазаётган пайтимизда ҳам хотиржамликни сақлаб қолдик ва белгилаб олинган режа бўйича ҳаракат қилишда давом этдик. Биз курашдик ва ғалаба қозондик — бу энг муҳими»

«Биз «Мадрид»ни мағлубиятга учратган эканмиз, демак, ҳар қандай рақиб билан кураша оламиз. «Жирона»ни қабул қилиб олганимда, жамоа Сегунда Б лигасида ўйнарди. Ҳозир эса биз Примерадамиз ва Европа чемпионини мағлуб этдик».

Жамоага ишонч ҳақида
«Ғолиб чиқишимиз мумкинлигига ростдан ҳам ишонгандим. Мен бунга танаффусга қадар ишонгандим. 0:1 ҳисоби адолатли ҳисоб эмас эди ва биз мағлубиятга муносиб эмасдик. Бугунги ўйинимиз орқали "Реал" дарвозасини 2 марта ишғол қилдик».

Манба: realmadrid.ru
Киритилди: 12:04, 30.10.2017.
Ўқилди: 4574 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.