Франциянинг “Лилль” клуби бош мураббийи Марсело Бьелса ўз лавозимини тарк этишга тайёр.
Фақат “Лилль” бунинг учун Бьелсага 14 миллион евро товон пули тўласа бўлгани. Аммо клуб унга фақатгина 7 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдирган.
Маълумот учун, “Лилль” жамоаси Франция чемпионатининг 9 учрашувида ғалаба қозона олмасдан 19-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа биринчи турда ғалаба қозонганди.