Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Самвел Бабаяннинг «издошлари» ўз вазифасидан озод этилмоқда...

Баҳо:
+ | -

Озарбайжон футбол федерацияси миллий терма жамоа бош мураббийи Роберт Просинечкини ЖЧ–2018 финал босқичига чиқиш вазифаси бажарилмаганидан сўнг ўз лавозимидан бўшатишга қарор қилди.
 
Маълум бўлишича, ОФФ президенти Равнақ Абдуллаев ва 48 ёшли хорватиялик мутахассис ўртасидаги суҳбатдан кейин икки томон ҳам шартномани бекор қилишни исташган.
 
2014 йилда германиялик мутахассис Берти Фогтснинг ўрнига келган Просинечкига миллий жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқиш вазифаси юклатилганди.
 
Бироқ озарбайжонликлар Россия–2018 мундиали саралаш ўйинларида атиги 10 очко тўплаб, гуруҳда бор-йўғи 5-ўринни эгаллашди.
 
Айни пайтда Роберт Просинечкини Европанинг бир нечта клублари ишга чақирмоқда. Улар орасида Туркиянинг “Бурсаспор” жамоаси аниқ таклиф билан чиққан.
 
Шунингдек, бугун, 31 октябрь куни Сербия терма жамоасини мундиалга олиб чиққан мураббий Славолюб Муслин ўз ўрнини тарк этди.
 
Тахминларга кўра, Роберт Просинечки мураббийлик фаолиятини айнан Сербия терма жамоасида ҳам давом эттириши мумкин экан.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон футбол федерацияси миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаянни ўз вазифасидан озод этиб, мураббийлар штабини бутунлай тарқатиб юборганди.
 
Энди эса, шартли равишда, Самвел Бабаяннинг “издошлари” — Роберт Просинечки ҳамда Славолюб Муслинлар ҳам ўз вазифаларидан озод этилди.   

Акмалхон Эшонхонов

Манба: www.qalampir.uz
Киритилди: 12:44, 31.10.2017.
Ўқилди: 9501 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.