Германиядаги JFL in Schlotheim мактаби билан ҳамкорликда Тошкентда очилган JFL in Tashkent футбол мактабида ноябрь ойида немис мураббийи фаолият олиб боради.
6 ноябрда JFL in Schlotheim’нинг катта мураббийи Хералд Фритц Ўзбекистонга келади ва бир ой давомида Тошкент филиалида фаолият юритади. Немис мутахассиси шу билан бирга болалар мураббийлар учун 20 кунлик курс ҳам ўтказиши режалаштирилган.
Курс давомида назарий билимлар билан бирга амалий машғулотлар ҳам ўтказилади. Асосий эътибор футболга кириб келаётган болалар билан ишлашда илмий-амалий ёндошувга қаратилади. Европа стандартлари бўйича ўтказиладиган дарсларда барча хоҳловчи мураббийлар иштирок этиши мумкин.
Мурожаат учун телефонлар: +99890 9999890, +99895 1959890
ХЕРАЛД ФРИТЦ
JFL in Schlotheim катта мураббийи
ТУҒИЛГАН ВАҚТИ: 1954.02.11
1969 йилдан 1973 йилгача Элфурд шаҳридаги футбол академиясида таҳсил олган.
Футболчилик фаолияти: 1973 йилдан 85 йилгача Оберлига (бугунги кунда Бундеслига) “Теама ДДР” клубида тўп сурган.
1985 1990 йилларда “Готта” клуби шарафини ҳимоя қилган.
МАЪЛУМОТИ: 1984 йилда Спорт менежменти футбол йўналишида мураббийлик бўйича “А” лицензиясини олган.
МУРАББИЙЛИК ФАОЛИЯТИ: 1990-1997 йилларда “Эрфурт Норд” мураббийи. 1997 йилдан “Шлотхайм” жамоасини бошқарган. 2006 йилдан JFL in Schlotheim футбол мактабида катта мураббий вазифасида ишлаб келмоқда.