«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳимоячи Пепе, ҳужумчи Альваро Мората ва яримҳимоячи Хамес Родригеснинг жамоадан кетганига афсусда эканини айтди.
Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Тоттенҳэм»га (1:3) қарши ўйиндан сўнг, Роналду шу ҳақда гапирди.
«Таркибимизга қўшилган футболчилар катта салоҳиятга эга. Аммо Пепе,
Хамес ва Мората билан «Реал» кучлироқ эди. Янги келганлар эса ҳали ёш. Бундан ташқари, бизга Карвахал ва Бэйл етишмаяпти.
«Реал» — кучсиз жамоа эмас, бироқ ҳозирги таркибнинг тажрибаси камроқ, бу эса муҳим жиҳат. Бу гапларим билан мағлубиятга баҳона изламаяпман», — деди Роналду Marca нашрига берган интервьюсида.