Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«Қўқон-1912»: Ўринбосарларимиз Бухорода дуранг ўйнашди

Баҳо:
+ | -

Бугун ўринбосарларимиз Бухородаги “Умид” стадионида “Бухоро” ўринбосарларига қарши майдонга тушишди. Ушбу баҳс ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим аҳамиятга эга эди. 27-тур тур олдидан бу жамоалар турнир жадвалида ёнма-ён жойлашишганди ва бугун ғалаба қозонган жамоа рақибидан уч очкога узиб кетиш имкониятига эга бўларди.

Ўйинни вакилларимизлар анча фаол тарзда бошлашди.

11-дақиқада ҳисобни очишга яқинлашдик. Аброр Раҳмоновнинг зарбасини дарвозабон чизиқни устида ушлаб олди.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада ҳам дарвозани ишғол этиш учун бир қатор вазиятлар вуудга келди. Аммо улардан фойдаланишга келганда ҳар икки жамоага омад етишмади. Натижада биринчи таймда ҳисобни очиш ҳеч кимга насиб этмади.

Иккинчи бўлимни ҳам вакилларимиз фаоллик билан бошлашди.

48-дақиқада  рақиб дарвозаси олдида жуда хавфли вазият рўй берди. Рақиб ҳимоячиси сўнгги паллада жамоаси жонига оро кирди. 50-дақиқада дарвозамизга пенальти белгиланди. Аммо бугун туғилган кунини нишонлаётган ёш посбонимиз Ислом Абдуллаев маҳорат кўрсатиб пенальтини қайтарди. 60-дақиқада Иқбол Маликжоновнинг зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди. 63-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Ушбу вазиятда ҳимоячиларимиз хатога йўл қўйишганди. Абдуллаев яна бир марта бизни голдан қутқарди.  73-дақиқа майдон эгалари бир киши кам бўлиб қолишди. Захирадан ўйинга қўшилган Суҳроб Неъматов ҳакам томонидан қизил карточка билан сийланди.  Суҳроб футболчимизга «Зидан услубида» калла қўйгани учун майдондан четлатилди. 79-дақиқада Авиловнинг бош билан зарбаси салгина ноаниқ бўлди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида бухороликлар катта куч билан ҳужумга ташланишди. Футболчиларимиз ҳам уларга тезкор ҳужумлар билан жавоб қайтариб туришди.

Ўйин охирига қадар таблодаги нурсиз дуранг ўзгаришсиз қолди. Шу тариқа, ўринбосарларимиз кетма-кет учинчи баҳсда рақиб дарвозасига йўл топа олишмади.

 

Ёшлар лигаси

27-тур

"Бухоро" – “Қўқон-1912” – 0:0

Ҳакамлар: И. Худойдотов, А. Ғиёсов, А. Ляпкин, Ғ. Нуроллаев.

Назоратчи: А. Ҳотамов.

“Бухоро”: 25. Муҳиддин Худоёров, 2. Кирилл Пасичник, 3. Раҳмон Очилов, 9. Анвар Жўраев, 11. Акобир Тўраев, 14. Мирфайз Муҳиддинов, 18. Зоҳид Каримов, 21. Хуршил Олимов, 23. Бурҳон Ҳасанов, 29. Роббим Ҳасанов, 33. Наримон Ҳасанов.

Захира: 80. Шоҳжаҳон Насимов, 7. Суҳроб Неъматов, 8. Беҳруз Шодмонов, 16. Беҳруз Зайлиддинов, 17. Равшан Янгиев, 93. Элшод Дилмуродов, 97. Соли Каримов.

“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Маъмур Раҳимов, 6. Дилшод Баратов, 7. Ойбек Рустамов, 8. Бахтиёр Абдубаннонов, 10. Аброр Раҳмонов, 15. Иброҳим Аҳмаджонов, 25. Исмоил Охунжонов, 28. Аваз Маматхўжаев, 29. Иқбол Маликжонов, 75. Хушнуд Авилов.

Захира: 1. Муҳаммадали Собиров, 9. Рамзбек Исақов. 11. Иброҳим Усмонов, 22. Муслимбек Мансуров, 31.Сардор Исақов, 33. Иброҳим Мухторов, 70. Дадахон Сулаймонов.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 17:09, 03.11.2017.
Ўқилди: 1707 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.