Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

«Қўқон-1912»: «Ғалабага тенг дуранг»

Баҳо:
+ | -

Сўнгги турларга келиб жамоа йўқотишларга дуч келмоқда. Мазкур баҳс олдидан етакчи ўйинчимиз Жавоҳир Сидиқов жароҳат олиб сафдан чиқди ва ушбу учрашувни ўтказиб юборади. Шунингдек, Носир Отақўзиев ҳам жароҳат сабаб Бухорога бормади.

Бугунги учрашувда ғалаба қозониш учун майдонга тушган футболчиларимиз дастлабки дақиқаларлан ҳужумга зўр беришди.

Учрашувнинг 8-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Эргаш Исмоилов учрашувдаги биринчи голга муаллифлик қилди. Нагаев тепган зарба дарвозамиз устунига тегиб қайтди, қайтган тўпга биринчи бўлиб Исмоилов етиб келди ҳамда боши билан дарвозамизни ишғол қилди.

24-дақиқада ҳисобни тенглаштириш учун яқин келдик. Хавфли ҳужумимиз самарасиз якун топди. Дониёр Ҳасанов ўзи зарба йўлласа бўларди аммо у тўпни шеригига оширди.

25-дақиқада вакилларимиз ўз мақсадларига эришишди. Суҳроб Бердиев рақиб дарвозасини ишғол этди. Қанотдан оширилган тўпни Бердиев боши билан дарвозага жойлади. Бу Суҳробнинг чемпионатдаги 10-голидир. Бундан ташқари, Суҳроб Бердиев "Қўқон-1912"нинг Олий лигадаги 499-голига муаллифлик қилди. 

32-дақиқада бурчак зарбасидан сўнг ҳужумимиз хавфли чиқди. Лекин мезбонлар ҳам қарши ҳужумда барчани ҳаяжонга солишди.

Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунига етди.

Иккинчи бўлимни мезбонлар қўполлик билан бошлашди. 51-дақиқада Жавоҳир Қаҳрамоновнинг зарбаси хавфли кўриниш олди. Орадан икки дақиқа ўтиб майдон эгалари яна битта имкониятга эга бўлишди. Бурчак зарбасидан кейин Иван Нагаевни зарбаси бироз ноаниқ бўлди. Ушбу вазиятда Ашуров жамоамизни яққол голдан қутқариб қолди. 63-дақиқада футболчиларимиз рақиб дарвозасини ишғол этишлари мумкин эди. Аммо мезбонларни дарвоза устуни голдан сақлаб қолди.

65-дақиқада бухороликлар иккинчи тўпни киритишди. Ивор Вайцер жарима зарбасини қоийлмақом тарзда ижро этди.

86-дақиқа ўтаётган паллада рақиблар даврозаси томон пенальти белгиланди. Мурод Холмуҳаммедов пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди. Мурод Холмуҳаммедов жамоамизнинг Олий лигадаги 500-голи муаллифи бўлди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда 3-голни ҳам урган эдик. Афсус ҳакам қоида бузилганлигини қайд этди. Гол хисобланмади.

Шу тариқа, футболчиларимиз “Бухоро”да  бўлиб ўтган учрашувда бир очкога эга бўлдик.

Олий лига

27-тур

«Бухоро» - Қўқон-1912» - 2:2 (1:1)

Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Р. Шояхметов (Тошкент), И. Худайдатов (Тошкент).

Назоратчи: А. Ҳотамов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.

Голлар: Эргаш Исмоилов 9, Ивор Вайцер – 65. -  Суҳроб Бердиев 25, Мурод Холмуҳаммедов – 86 (пен).

“Бухоро”: 12. Акмал Турсунбоев, 8. Ивор Вайцер, 9. Нозим Умуров (87. Алишер Саноев-46), 11. Санъат Шихов, 16. Артём Филипосян, 28. Эргаш Исмоилов, 29. Владимир Баенко, 73. Тоҳир Шамситдинов, 75. Саламат Қутибоев (55. Азамат Алланиёзов-90+2), 77. Иван Нагаев, 99. Жавоҳир Қаҳрамонов (10. Баҳриддин Ваҳобов-90+3).

«Қўқон-1912»: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 7. Жамшид Ҳасанов, 14. Дониёр Ҳасановт (97. Ойбек Рустамов – 90+3), 19. Суҳроб Бердиев (11. Андрей Сидоров-81), 23. Александр Мерзляков, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 70. Қувондиқ Рўзиев (96. Муҳаммаданас Ҳасанов-81), 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99.Филип Райевац.

 “Қўқон-1912” матбуот хизмати

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 19:07, 04.11.2017.
Ўқилди: 2865 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.