Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Месси ҳали ўрната олмаган 9 та рекорд

Баҳо:
+ | -

Лионел Месси — феномен, у 10 йилдан бери бутун дунёни ўйини билан қувонтириб келяпти. Аргентиналик ҳужумчи шу пайтга қадар жуда кўп рекордларни қайд этди. Аммо, буни қарангки, ҳали Месси ўрнатишга улгурмаган 9 та рекорд бор экан. Қуйида ана шулар ҳақида сўз юритамиз.

Чемпионлар лигаси тўпурари

Айни паллада ЕЧЛ да Криштиану Роналду мутлақ тўпурар ҳисобланади — унинг ҳисобида 110 та гол бор. Месси эса ҳозиргача мазкур турнирда 97 та гол киритган. Бироқ, унутмаслик керакки, Роналду Мессидан 2 ёш катта ва фаолиятини эртароқ якунлайди. Денак, мазкур рекордни янгилаш учун Мессида, албатта, имконият бўлади.

Энг кўп совринни қўлга киритган футболчи

Месси шу пайтга қадар жами 30 та совринни қўлга киритди. Аммо бу борада “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Раян Гиггз етакчи ҳисобланади. У айнан “қизил иблислар” билан бирга 36 та соврин соҳибига айланган. Ундан кейинги ўринда эса Витор Бая бормоқда. Бая “Порту” ва “Барселона” сафида жами 35 та турнирда ғолиб чиққан. Мессининг жамоадоши Иниеста ҳисобида эса 32 та соврин бор. Шунингдек, Гари Невилл ва Даниел Алвеслар 31 марта турнирларда ғолиб чиқишган. Пике эса худди Месси каби 30 марта бош совринни қўлга киритган.

Гиггз, Байя ва Невилл аллақачон фаолиятларини якунлашган. Демак, Месси яна саноқли йиллар ичида рекордни янгилаши ҳеч гап эмас. Қолаверса, Иниеста ва Алвес фаолиятини Мессидан олдин якунлаши аниқроқ. Айни пайтда биргина Пике Месси билан тенг натижа қайд этиши мумкин.

Чемпионлар лигасида энг кўп ғолиб чиққан футболчи

Бу рекордни янгилаш бироз мушкул, чунки рекордчи ҳисобланмиш Пако Хенто “Реал” сафида 6 марта Чемпионлар лигасида зафар қучган. Месси эса Иньеста, Пике ва Роналду каби мазкур турнирда 4 бор ғолибга айланган. Ди Стефано, Хосе Мари Сарраги (иккаласи ҳам “Реал”) ва Паоло Малдини (“Милан”) эса 5 мартадан ғолибга айланишган. Месси учун Хентонинг натижасини янгилаш бироз қийин кечади.

Халқаро мусобақаларда энг кўп ғолиб чиққан футболчи

Давоми

Манба: football.ua
Киритилди: 23:53, 07.11.2017.
Ўқилди: 10532 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.