ФИФА 2 дан 16 декабргача БААда бўлиб ўтадиган клублар ўртасида жаҳон чемпионатида ишлайдиган ҳакамлар бригадаси таркибини эълон қилди.
Ташкилот расмий сайтининг хабарига кўра, мусобақада 6 та ҳакамлар бригадаси ишлайди ва уларнинг ҳар бири ўз конфедерацияси номидан қатнашади.
Клублар ўртасида Жаҳон чемпионатида қатнашадиган ҳакамлар:
УЕФА - Феликс Брих (Германия), ОФК - Равшан Эрматов (Ўзбекистон), КАФ - Малан Дьедью (Сенегал), КОНКАКАФ - Сезар Артуро Рамос Раласуэлос (Мексика), КОНМЕБОЛ - Сандро Риччи (Бразилия), ОкФК - Мэттью Конгер (Янги Зеландия).
ФИФА яна 8 ҳакамни видеоассистент сифатида мусобақага жалб қилган:
Абдулраҳман Ал Жассим (Қатар), Марк Гейгер (АҚШ), Андрес Кунья (Уругвай), Вилтон Сампайо (Бразилия), Мауро Виглиано (Аргентина), Артур Диаш (Португалия), Клеман Турпен (Франция) ва Феликс Цвайер (Германия).
Клублар ўртасида аҳон чемпионатида "Реал" (Испания), "Пачука" (Мексика), "Окленд Сити" (Янги Зеландия), "Ал Жазира» (БАА) ва "Видад" (Марокаш). Ноябрь ойи охирида Жанубий Америка ва Осиё вакиллари маълум бўлади.